“Реал” Уругвайдан кўп гол урадиган зўр ҳужумчи топди

“Реал” мутасаддилари “Пеньяроль” клуби ҳужумчиси Агустин Мартинесга харидор бўлмоқда. 20 ёшли ҳужумчи клубдаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Уругвай терма жамоасига жалб қилина бошлади.

2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Боливияга қарши ўтган учрашувда мамлакати бош жамоаси сафида дебют қилган Мартинес биринчи голини ҳам урди ва уругвайликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

“Қироллик клуби” истеъдодли ўйинчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. “Пеньяроль” шартномада бадал пули сифатида шу суммани кўрсатган.

Режага кўра, мадридликлар Мартинесни қишки трансферлар вақтида олиб келиб, ярим мавсум давомида уни “Реал”нинг иккинчи жамоасида ўйнатмоқчи.

Мартинес Уругвай чемпионатида 14 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!