"Манчестер Сити" навбатдаги трансфер ойнаси давомида ўз сафига савияли ҳужумчи сотиб олмоқчи.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, манчестерликлар марказий ҳужум чизиғини кучайтиришни ният қилган. Асосий номзод сифатида Эрлинг Холанд кўрилмоқда. Клуб у билан яқин кунларда шартнома имзолаб, уни кейинроқ эълон қилиши мумкин.

Норвегиялик форвард учун курашда асосий рақобатчи "Реал" ҳисобланади. Шунингдек, баъзи манбалар "Барселона"нинг ҳам Холандга даъво қилишини тахмин қилмоқда. Холанд трансфери ўхшамаса, "шаҳарликлар" Душан Влахович ва Александр Исакдан бирини олиб келиши мумкин.

Аввалроқ, Эрлинг фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг трансфер нархи 150 миллион еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×