"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан катта эҳтимол билан шу ёз жамоасини ўзгартиради. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етади.

El Larguero нашри тарқатган хабарга кўра, "қироллик клуби" 28 ёшли французни  келаси йил эркин агент сифатида қўйиб юборишни истамайди, шунинг учун улар уни ҳозир сотмоқчи.

Олдинроқ Варанани ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган "Манчестер Юнайтед" у билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Рафаэль Варан ўтган мавсум Ла Лигада жами 31 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди. У 2011 йилдан буён “Реал”да ўйнаб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар