“Реал” хўжайинлари “Челси” юлдузини алдади

AS нашрининг хабар беришича, “Реал” раҳбарияти кутилмаганда “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан музокараларни тўхтатди.

Германиялик футболчининг “Челси” билан шартномаси ёзда якунланади. Томонлар янги келишув бўйича келиша олмади. Рюдигерга харидор кўп, лекин улар ҳимоячи сўраётган маошни бера олмайди.

“Реал” эса, тажрибали футболчининг талабини қондиришга розилик берганди. Рюдигер январдаёқ Мадрид клуби билан муносабатларни расмийлаштириб қўйишга тайёр эди.

Музокаралар узоқ давом этганига қарамай, “Қироллик клуби”нинг режаси ўзгариб қолди. Улар ёзда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд трансфери бўйича иш олиб боришни мақсад қилгани учун ҳам катта маош сўраётган Рюдигер вариантидан воз кечишга қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×