"Реал" Мадрид раҳбарияти жамоанинг япониялик ярим ҳимоячиси Такефусу Кубони яна ижарага бериб юбориши мумкин.

Сегундадан Примерага қайтган "Мальорка" Кубонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида осиёлик футболчи учун ҳам “Мальорка” бегона эмас. У 2019/20 йилги мавсумни ушбу жамоа сафида ижарада ўтказган.

Япониялик "Месси"га “Бетис” ва “Эспаньол”дан ҳам таклифлар бор. Қайд этилишича, уларнинг молиявий имкониятлари "Реал" ва футболчи билан бўладиган музокараларда "Мальорка"никидан устунроқ.

Маълумот учун, “Реал” Кубони 2019 йилнинг июнида ўз сафига қўшиб олган эди. У Япония терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)