"Реал"да можаро бошланди

Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Жирона» - «Реал» ўйинида, мадридликлар ҳимоячиси Марсело ва ярим ҳимоячи Лука Модрич зиддиятга борган, деб хабар бермоқда Cuatro.

Хорватиялик футболчи вазиятлардан бирида, бразилиялик ўйинидан норози бўлиб, унга танбеҳ берган. Бунга жавобан Марсело: «Мени хатога йўл қўйганликда айблаяпсанми? Ўзингчи? Сен хатога йўл қўймайсанми?» - деб бақирган.

Эслатиб ўтамиз, 1:0 ҳисобида олдинда борган Зидан шогирдлари якунда 1:2 ҳисобида ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!