"Реал"даги мавқеидан норози бўлаётган Асенсиога АПЛ грандидан таклиф бор

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. 

"The Mirror" нашрининг маълумотига кўра, "Ливерпуль" испаниялик футболчига бўлган қизиқишини тиклади. Айни дамда Марко "қаймоқранглилар" сафидаги ҳолатидан мамнун эмас. У кўпроқ амалиётига эга бўлишни истамоқда. 

25 ёшли футболчи бу мавсумда Ла Лиганинг 6 та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мерсисайд клуби анча вақтдан буён Асенсионинг хизматларига қизиқиш билдириб келаётган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!