"РБ Лейпциг"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Football Espana нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли футболчининг хизматларини "Реал" Мадридга таклиф қилишмоқда. Немис клуби уни 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Нкунку жорий мавсум "РБ Лейпциг" сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар