Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти "Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солерга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Defensa Central нашри тарқатган хабарга қараганда, “қироллик клуби” 24 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар даврида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, Солерга "Ливерпуль" ҳам харидор ҳисобланади.

Карлос Солер жорий мавсум "Валенсия" сафида жами 3 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Солернинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар