“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси қанча маош олади?

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг кутилмаган натижани қайд этган “Шериф” Жасур Яхшибоев ва Себастьян Тиллнинг голлари эвазига “Реал”ни мағлубиятга учратганидан кейин Европа оммавий ахборот воситалари бу жамоани турли томонлардан пухта ўрганиб, бир биридан қизиқарли маълумотларни тақдим этишни давом эттиряпти.

Аввалроқ, “Реал” таркиби “Шериф”никидан 64 баробар қиммат экани, мадридликларнинг ягона жавоб тўпини киритган Карим Бенземанинг бир ўзи тирасполликларнинг барча футболчиларини қўшиб ҳисоблаганда барчасидан қимматлиги, франциялик юлдузнинг трансфер суммаси 25 миллион евро, учрашувда биринчи гол муаллифи бўлган Жасур Яхшибоевники 500 минг еврони ташкил этиши ҳақидаги маълумотлар тарқатилган эди.

yaxshiboyev-alaba

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк маротаба иштирок этаётганига қарамай, “Шахтёр” ва “Реал” устидан қозонилган ғалабалар эвазига “D” гуруҳи пешқадамига айланган “Шериф” жамоасининг бош мураббийи ва футболчилари олаётган маош кўпчиликни қизиқтираётганини инобатга олган журналистлар бу масалага ойдинлик киритди.

Молдованинг ProTV Chisinau телеканали маълум қилишича, тўққиз ой муқаддам Шериф”ни қабул қилиб олган украиналик мутахассис Юрий Вернидуб бош мураббий сифатида энг катта маошни олади. Халқаро миқёсда ўзини кўрсатиб улгурган жамоани тузган мутахассиснинг бир ойлик маоши 20 минг еврога етмайди.

Ўзаро дуэлда Вернидубдан енгилган “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти эса,  “Қироллик клуби”дан йилига 6 миллион евро олиши ҳақида маълумотлар тарқатилган. Бу бир ойда 500 минг еврони ташкил қилишини аниқлаш қийин эмас, албатта.

Ўз навбатида, “Шахтёр”ни бошқараётган италиялик мутахассис Роберто де Зерби донецкликлардан бир мавсум учун 4 миллион евро маош олмоқда.

Қизиғи, хизмат ҳақи анча арзон бўлган Юрий Вернидуб “отнинг калласидек” маош олаётган Италиянинг машҳур мураббийларини уялтириб қўйди.

Руминиянинг Digisport нашри журналистлари аниқлашича, “Шериф” футболчиларининг ўртача маоши олти минг евродан ошмайди. Жамоанинг етакчи ўйинчиларига клуб раҳбарияти ойига 15 минг еврога яқин пул тўлайди.

Британиянинг The Sun нашри маълумотларига кўра, “Реал”нинг энг кам маош оладиган дарвозабони Андрей Лунин ҳафтасига 50 минг фунт ишлаб топади. Бу сумма йилига 2,6 миллион фунтни ташкил қилади.

“Қироллик клуби”нинг маоши энг катта футболчиси Гарет Бэйл ҳафтасига 650 минг, йилига эса 33,8  миллион олмоқда.

KMO_162543_19267_1_t218_160400

“Шериф” дарвозасига пенальтидан тўп киритган Карим Бензема ҳисоб рақамига “Қироллик клуби” йилига 8,6 миллион фунт ўтказади. Бундан ташқари, Эден Азар 21,6,  Тони Кроос 10,9, Лука Йович 9,1 миллион фунт маош олаётган бўлса-да, жамоага у қадар катта фойда келтираётгани йўқ.

Яхшибоев ва Тиллнинг зарбаларини қайтара олмаган Тибу Куртуага мадридликлар ҳар йили 7,8 миллион фунт сарфлайди.

Маълумот ўрнида, “Шахтёр” клуби етакчи легионерларига ўртача бир мавсум учун 2 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар чиққан. Шунингдек,  Украина терма жамоасига жалб қилинган футболчиларга ҳам шунга яқин сумма тўлади.

Гуруҳдаги учинчи жамоа – “Интер” бош мураббий Симеоне Индзаге мавсум олдидан жамоа билан имзолаган шартномага кўра, йилига 4,5 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, 45 ёшли мутахассисга турли бонуслар ҳам ваъда қилинган.

yaxshiboyev-sherif

Ҳар томонлама камтар “Шериф” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги учинчи тур учрашувини Индзаге шогирдларига қарши ўтказади. Миландаги ўйин 19 октябрга белгиланган.

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/10/2021 17:25
Пахтакор уйинчилари маошини хам ёзинглар! ХАлкаро уйинларда Узбекистонни шарманда килиб юрган Хуйистра йилига бир неча миллионни еб кетади. Пахтакор уйинчилари Шериф уйинчиларидан купрок олишса керак, асло кам эмас! Европада харажатлар Узбекистондагидан купроклигини хисобга олсак, бизада анча халк пулини еб куйишмокда.
Ulugbek Nevajno
02/10/2021 10:38
Бугун Иброхимхалил Юлдошев жамоаси уйнайди силкасм Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор кидирвотканла учун

Минбар

Барча блоглар