“Реал”нинг таклифи МЮга ёқмади

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” билан Рафаэль Варан бўйича давом этаётган музокаралар давомида яна бир ҳужумчини ҳам сотиб олишни таклиф қилмоқда.

“Қироллик клуби” ёзги трансферлар якунлангунча ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени трансфер қилишни режалаштирмоқда. Бунинг учун мадридликларга катта миқдордаги маблағ зарур. Энг қулай вариант бир неча футболчиларни яхшигина нархга сотиб юбориш.

Шу боис, “Реал” хўжайинлари бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни Манчестерга жўнатишга тайёр. Бироқ, мадридликларнинг 21 ёшли футболчи учун талаб қилаётган суммаси Сульшер жамоасини қониқтирмади.

“Реал” Винисиус учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” бу футболчига қизиқмоқда. Трансфер суммаси тўғри келмаганига қарамай, улар бразилиялик истеъдод эгасини ижарага олиш вариантини ўртага ташламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар