Ривалдо 2022 йилда

1999 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган "Барселона" собиқ футболчиси Ривалдо 2022 йилда мазкур совринрни қўлга киритиш учун фаворитлар айтди. 

"2021 йилда ўзининг еттинчи "Олтин тўп"ини қўлган киритган Лионель Месси ва Роберт Левандовски иккаласи 2022 йилда ҳам фаворит ҳисобланади. Бироқ Жаҳон чемпионати туфайли бошқа футболчилар ҳам курашга қўшилиши мумкин. 

Менимча, Мбаппеда вазият яхши. Сабаби, у ПСЖ билан Уефа чемпионлар лигасида ва Франция билан Мундиалда зафар қучиши учун имконияти кўпроқ. Шунингдек, Мбаппе билан бирга тўп тепаётган Неймар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин", - деди Ривалдо. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×