"Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионати тобора ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди.

Теннис афсоналари Рафаэль Надаль ва Новак Жокович ўртасида кечган ўйин 4 сет давом этди. Дастлаб, илк сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган испаниялик спортчи кейинги уч сетда имкониятни бой берди. Камбэк учун ўзида куч топа олган Жокович 3:6, 6:3, 7:6(7:4), 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал чиптасига эга чиқди.

Энди сербиялик ракетка устаси бош соврин учун грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқади. Ўйин 13 июнь куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)