Бироздан сўнг А Сериянинг 9-туридан ўрин олган "Рома" ва "Наполи" жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

Рома

    А Серия 9-тур

    24/10/2021, 22:00

    0
    :
    0
    Тугади

    Наполи

      Стадион: Stadio Olimpico, Rome 47801 томошабин

      Бош ҳакам: Davide Massa

      45'
      90'

      • 90+5'

        Ўйин якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда гол урилмади ва жамоалар муроса йўлини танлади. 

      • 90+5'

        Заньолога нисбатан қоидабузарлик. 

      • 90+3'

        Шомуродов Лозанога нисбатан майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

      • 90+2'

        Шомуродов Оспина билан тўп учун курашга киришди. Бироқ посбон тўпни эгаллаб олди. 

      • 90'

        Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

      • 90'

        Осимхен яна офсайдда қолиб кетди. 

      • 88'

        Осимхен бош гол уриб кетмоқда, бироқ бу вазиятда офсайд бор. 

      • 87'

        Ниҳоят Шомуродов майдонга тушди. Абраҳам ўз ўрнини легионеримизга бўшатиб берди. 

      • 84'

        Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Осимхенда яхши имконият вужудга келди, бироқ у бу имкониятдан фойдалана олмади. 

      • 83'

        Элмаснинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

      • 83'

        Ўйин сўнггига яқин неаполликлар анча фаоллашди. 

      • 80'

        Моуриньо  қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

      • 78'

        Моуриньонинг ўз шогирдларидан кўнгли тўлмаяпти. 

      • 75'

        Оспина жиддий жароҳат олди. 

      • 74'

        ЗАРБААА! Жарима тўпидан кейин Жанлука Манчини бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

      • 71'

        "Наполи"да иккита ўзгариш бўлди: Маттео Политано  ва  Петр Зелиньски майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ирвинг Лосано ҳамда Элиф Элмас  тушди

      • 66'

        Заньоло қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдони ичига тайшлади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

      • 62'

        Яна Осимхен. Бу сафар бош билан. Ноаниқ!

      • 60'

        ВУУУҲ! Осимхен қулай имкониятдан фойдалан олмади. Футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

      • 57'

        "Наполи" иккинчи бўлимда тўпни наозарат қилмоқда. "Рома" рақиб хатосини кутмоқда

      • 47'

        Виктор Осимхен тўпни жарима майдони ичига узатганди, бироқ жамоадошлари уни қўллаб-қувватламади

      • 46'

        Иккинчи таймга старт берилди

      • 45+3'

        Бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

      • 45+'

        Петр Зелиньскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

      • 45+3'

        Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

      • 42'

        Лоренцо Инсинье жарима майдони чизиғи устидан зарба йўллади, ноаниқ

      • 40'

        Виктор Осимхен бугун фақат ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш билан банди

      • 36'

        Инсиньевнинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди

      • 33'

        Зелински узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Зарба эса жуда ноаниқ

      • 28'

        Абрахам жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

      • 24'

        "Наполи" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

      • 21'

        Политанонинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

      • 24'

        Бурчакдан оширилган тўп римлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

      • 22'

        Маттео Политано стандартдан ноаниқ зарба йўллади.

      • 19'

        Ҳакам "бўрилар" бош мураббийи Моуриньога сариқ карточка кўрсатди

      • 15'

        Осимхеннинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

      • 13'

        Неаполликлар ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

      • 10'

        "Рома" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

      • 7'

        Пеллегрини олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

      • 5'

        Томонлар эҳтиёткорлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

      • 3'

        Заньолонинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолди

      • 1'

        Учрашувга старт берилди

      • 0'

        Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

      • 0'

        Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. А Серияда турнинг марказий ўйинларидан бири бошланиш арафасида

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)