Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА София жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

90+3. Баҳс якунланди. "Рома" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

90+. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Лам огоҳлантирилди.

85. ГОООООООООЛ! Абрахам ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шомадан яна ассист!

83. ВААААҲ! Элдорнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

82. ГООООООООООООЛ! Ҳаволатиб узатилган тўпга Смоллинг зарба йўллади. Унинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Манчини дарвоза жойлаб қўйди.

81. Шомуродовнинг зарбаси ғимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Элдор тўпни Абрахамга узатса бўларди, лекин қизғонди.

80. Янник Вилдсхут Пересни йиқитди ва ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди

75. Римликлар сафида яна бир ўзгариш: Кальафорини ўрнига Кумбула ҳаракат қилади.

73. "Рома"да яна ўзгариш:  Пеллегрини кетди ўрнига Абрахам туширилди.

70. Шомурдов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва шеригига чиройли узатмани амалга оширмоқчи эди, ўхшамади.

68. Янник Вилдсхут Ибанецнинг юзига уриб юборгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

65. Лам майдон марказида Кристантени йиқитди

62. ГОООООООЛ! Кальафорини  слоло юриши билан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни Лоренцога узатди. Пелегрини яқин бурчакни нишонга олди.

59. "Рома"да ўзгариш: Диавара ва Вильяра майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кристанте ҳамда Верету туширилди.

52. Томас Лам ЦСКАнинг ҳужумини ноаниқ зарбаси билан якунланди.

50. Иккинчи бўлимда меҳмонлар кўпро тўп билан муомала қиляпти.

48. Шомуродовда яхши имконият бўлиши мумкин эди, ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди.

46. "Рома" ўзгариш амалга оширади. Карсдорпа ўз ўрнини Ибанесга бўшатиб берди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Биздан узоқлашманг тез орада қайтамиз!

43. Элдор Шомуродовда қулай имконият бўлганди, аммо дарвозабон чаққонлик қилди. 

42. Меҳмонлар ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин Турицов оффсайдда қолиб кетди.

39. ГООООООООЛ! Шомуродов бир ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни Стефанга узатди. Эл-Шаарави эса аниқ зарба билан "бўрилар"ни олдинга олиб чиқди.

36. Юрген Матей Вильярага қарши қўполлик ишлатди.

33. Бурчак зарбасидан сўнг Крис бош билан зарба йўллади. Ноаниқ!

28. Стефан Эл-Шаарави жарима майдони яқинида йиқитилди. Пеллегрининг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.

24. ГОООООООООООООЛ! Лоренцо Пеллегрини супер зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон қанча баланд сакрамасин унинг зарбасини қайтара олмади.

22. Карло Мухарнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақибга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

20. Лоренцо Пеллегрини ҳужумда фол ишлатди

18. ВУУУУУҲ! Шомуродов ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Дарвозабон жамоасини голдан қутқарди.

12. "Рома" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

10. ГООООЛ! ЦСКА ҳисобни очди. Кэри кучли зарба йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда ҳимоячилар бир-бирин тушунмай қолди.

6. Меҳмонлар бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.

4. Томас Лам аниқ пасни қабул қилиб олди ва дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади.

3. Рикардо Калафьори рақиб футболчисига қўполлик ишлатди.

1. Учрашувга старт берилди!

0. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gumbazz
17/09/2021 00:08
Бирор киши билса айтса эди курардик
Odil Kilichov
17/09/2021 00:50
Sport tv uz da jonli efirda
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/09/2021 00:00
qaysi kanaldan olib kursatapti ekan. yoshlar kanali deyishuvdi. kursatmaydi.
17/09/2021 00:50
Sport tvda
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/09/2021 02:37
kurdim. rahmat lekin sizga etibor uchun. Uzimizni chempionat uyinlarini kurdizmi bugun. Loka uyinni ham kurdim. pavtor olib berdiki. Loka ham zur uynadi lekin Fudbol uynadi. Eldor Dahshad uynadi u ham. lekin Sugdiyona poliyasi ham uyinni ham yuq. bu turushka Sugdiyona poliyasiga borgan klubla aniq yo jarohat olib qaytadi yo yitqazib chunki tupni umuman aytkanday yurmaydi. shunchaki kucha fudbolini uynasa buladi. uzoqdan tepasan. gol bulsa gol bulmasa durak goldan umid qilib
Sattorov Xayriddin
17/09/2021 00:54
Joze almawtimasinde
Sattorov Xayriddin
17/09/2021 00:53
Polni daqiqada
Sattorov Xayriddin
17/09/2021 00:53
Endi shomumurodvni 2dayam kuraylu
&
Gumbazz
17/09/2021 00:07
Ээ улсин узбек тв ла зеч кайсида йук шунча кутганимиз