Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Жозе Моуриньо шогирдлари йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси дубль қайд этган Лоренцо Пеллегрини (8.7) бўлди. Кейинги ўринни эса Элдор Шомуродов (7.8) эгаллади. Легионеримиз беллашувни асосий таркибда бошлади ва ўз номига иккита ассист ёздириб қўйди. Қолаверса, Элдор 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.

image_2021-09-17_02-17-14

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар