"Рома" - "Наполи" ўйинида қизил карточка олган Моуриньо шогирдларига қандай кўрсатма берди? (видео)

Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган баҳсда "Рома" ва "Наполи" ўзаро дуранг ўйнади.

Мазкур баҳсда ҳакам ҳар икки жамоа бош мураббийларига қизил карточка кўрсатди. Мезбонлар устози Жозе Моуриньо ўз "Инстаграм" саҳифаси орқали бир эпизодни жойлаштирди. "Қачонки ажойиб футбол учрашувини томоша қилиш учун чиптанг бўлмаса",-дея изоҳ қолдирди.

"Беназир" реферининг қарорига эътироз билдиргани учун 82-дақиқада жазоланганди. Шундан кейин у бир неча марта панжара устига чиқиб, шогирдларига бақирган. Мазкур дуранг натижасида "бўрилар" очколари сонини 16 тага етказиб олган ҳолда, 4-поғонада бормоқда.

Пойтахт клуби навбатдаги учрашувни 27 октябрь куни "Кальяри"га қарши ўтказади. Ушбу баҳсда Моуриньо техник зонага қўйилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!