"Рома" - "Специя" ўйини пайти нохуш воқеа рўй берди

А Серия 17-туридан ўрин олган "Рома" - "Специя" учрашувида нохуш воқеа юз берди, дея хабар бермоқда gazetta.it нашри. 

23 ёшли римлик ишқибознинг юраги ўйиннинг 30-дақиқасида тўхтаб қолган, бироқ  мухлис дефибриллятор ёрдамида реанимация қилинган ва зудлик билан шифохонага жўнатилган. 

Мухлиснинг айни дамдаги ҳолати ҳақида ҳали хабар берилмади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда "бўрилар" 2:0 ҳисобида рақибни мағлуб этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!