"Рома" - "Удинезе" баҳсида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

23 сентябрь куни Италия чемпионати 5-туридан ўрин олган "Рома" - "Удинезе" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувнинг 36-дақиқасида Тэмми Абрахам томонидан киритилган гол римликларга уч очкони тақдим этди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 86-дақиқада айнан Абрахамнинг ўрнига майдонга тушди.

Статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур whoscored.com нашри ушбу беллашувда ҳаракат қилган футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Захирадан ўйинга қўшилган ҳамюртимиз 5.9 баллга лойиқ кўрилди. Энг юқори балл Абрахамга тегишли - 7.9.

Безымянный_6

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/09/2021 23:20
Бу балларинг 1 тийин. Капека. Элдор қоравой ўйнаган вақтда ўйнаса дубл гол урарди.