“Рома”: Энг кам маош, уч термадан таклиф кутаётган легионер ва бошқа қизиқарли хабарлар

Ўзбекистонлик футбол ихлосмандларининг “Рома”га бефарқ эмаслигини инобатга олган ҳолда Рим клубига оид хабар, янгилик ва қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рим клуби тарбияланувчиси Эбрима Дарбо Жозе Моуриньо келганидан кейин асосий таркибга жалб қилина бошлади.

Клуб раҳбарияти буни инобатга олган ҳолда гамбиялик ярим ҳимоячига янги битим беришга қарор қилди. Аслида Дарбонинг дастлабки шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган эди.

Энди “Рома” мутасаддилари унга беш йиллик келишув таклиф қиляпти. Бироқ 19 ёшли ўйинчига катта маош тўланмайди. Унинг хизмат ҳақи кўтарилганига қарамай, йилига 500 минг евродан кўп пул ололмайди. Бу “бўрилар” таркибида энг кам маошлардан бири ҳисобланади.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни муваффақиятли якунлади ва бу хабар тез орада расман эълон қилинади.

Transfermarkt портали айни пайтда Дарбонинг трансфер суммасини икки миллион еврога баҳоланмоқда. Ёш футболчи Конференция лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Заря”га қарши учрашувда жамоадошига голли пас оширди.

Жозе Моуриньо мазкур учрашувдан сўнг, Дарбонинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келганини таъкидлаган эди.

unnamed_11

“Рома” легионери Италия терма жамоасида ўйнашга тайёр

“Рома” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик Рожер Ибаньес бразилияликлар таркибида Токио Олимпиадасида қатнаша олмаганини ва энди Италия терма жамоасида тўп тепишга тайёр эканини маълум қилди.

- Моуриньо Олимпия ўйинларида қатнашиш истагим кучли эканини биларди. Агар Токиога борганимда клубнинг мавсумолди йиғинларини ўтказиб юборган бўлардим. Ўзимга қолса, Олимпиадага борардим, қолаверса, Бразилия олтин медалга сазовор бўлди. Лекин “Рома” раҳбарияти қолишим кераклигини таъкидлади. Бу нормал ҳолат.

Мен Бразилияда туғилганман ва ўзимни бразилиялик, деб ҳис қиламан. Бу мамлакат терма жамоасида ўйнашни истайман. Шунингдек, менда Италия ва Уругвай фуқаролиги ҳам бор. Шундай экан, бу терма жамоалар таклифини эшитишга тайёрман, - деди Рожер Ибаньес.

Истедодли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 11 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилди.

1006843751

“Милан” дарвозасини “қария” қўриқлайди

“Милан” раҳбарияти асосий дарвозабон Майк Меньян жароҳат олгани боис 38 ёшли посбон Антонио Мирантени ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.

Майк Меньян қўлидаги жароҳатини операция қилдиради ва камида бир ой давомида машғулот ва ўйинларда қатнаша олмайди.

Миланликларнинг янги дарвозабони янги мавсум олдидан эркин агентга айланганди. У сўнгги уч мавсумни “Рома”да ўтказиб, жами 29 та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 30 та тўп олиб чиққан.

Миранте футболчилик фаолияти давомида “Ювентус”, “Кротоне”, “Сиена”, “Сампдория”, “Парма”, “Болонья” каби жамоалар дарвозасини қўриқлаган.  

h1aoNC1

Маошни кўтарсангиз, бас!

“Рома”нинг етакчи футболчиларидан бири Жанлука Манчини жамоа билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.

Тажрибали ҳимоячи манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар клуб олдига фақат биргина талаб – Манчинининг маошини оширишни қўймоқда.

Айни пайтда Жанлука 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган битимда белгиланганидек, йилига икки миллион евро маш оляпти.

Бу футболчи “Рома”га 2019 йили 21 миллион евро эвазига олиб келинган. Унгача истеъдодли ҳимоячи “Перужа” ва “Аталанта” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда барча турнирларда ўнта ўйин ўтказган Манчини битта гол уришга ҳам эришди.

6f5ad-Dzhanluka-Manchini

Моуриньо “Ювентус”га қарши ўйинда Шомуродовга суянишига тўғри келади, чунки...

Бардам бўл, Шома! Моуриньо “Рома”га кўп гол урадиган футболчи оляпти

“Реал” “Рома” ҳужумчисини олмоқчи. У ким экан?

Моуриньо “Рома” футболчилари терма жамоаларга чақирилишидан норози. Кетганлар орасида Шомуродов ҳам бор!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар