“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Яқинда Элдор Шомуродов “Рома” олдидаги асосий вазифа Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш эканини айтган эди. Буни кейинчалик Жозе Моуриньо ҳам тасдиқлади.

CIES Football Observatory тадқиқот маркази Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги етакчи клубларнинг имкониятларини илмий томондан тадқиқ ва таҳлил қилиб, жорий мавсуми якунига кўра, қайси жамоалар совринли ўринлар ва “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида иштирок этиши ҳуқуққини қўлга киритишини аниқлади.

Тадқиқотда Англия, Испания, Италия, Германия қа Франция клубларининг 365 кун давомидаги натижалари, трансфер сиёсати ва футболчиларнинг тажрибаси ва салоҳияти асос қилиб олинди.

Демак, тадқиқотчиларнинг таҳлили натижалари билан танишамиз.

Англия

1-ўрин “Манчестер Сити”.

2-ўрин “Манчестер Юнайтед”.

3-ўрин “Ливерпуль”.

4-ўрин “Челси”.

1591643918_0_180_3037_1889_1920x0_80_0_0_af3363494456664e3361103351556444

Англия премьер-лигасининг кучли тўртлиги ўтган мавсумда ҳам худди шу кўринишда эди. Тахминларга кўра, “Вест Хэм” мавсум охирида Еврокубокларга йўлланма берувчи олтинчи ўринни “Эвертон”га бўшатиб беради. Таҳлилчиларнинг фикрича, бешинчи ўринни “Тотенхэм” эгаллаши, “Лестер” эса маррага еттинчи келиши кутилмоқда. 26 йилдан бери илк марта Еврокубоклардан қуруқ қолган "Арсенал" бу гал ҳам халқаро учрашувлардан четда бўлади.

Испания

1-ўрин “Реал”.

2-ўрин “Атлетико”.

3-ўрин “Барселона”.

4-ўрин “Севилья”.

3027869-62113108-2560-1440

CIES Football Observatory мутахассислари “Реал” чемпионат якунида “Атлетико”дан чемпионлик унвонини тортиб олишини тахмин қиляпти. “Барселона” бир неча мавсумдан бери Мадрид клубларига бас кела олмаяпти. Жорий мавсумда каталонияликлар қийинчилик билан бўлса-да, кучли учликка кириш эҳтимоли катта. Европа чемпионлар лигасининг сўнгги йўлланмасига “Севилья” даъвогар.

Ўтган мавсумни 13-поғонада якунлаган “Валенсия” Европа лигасига асосий номзод.

Италия

1-ўрин “Интер”.

2-ўрин “Наполи”.

3-ўрин “Милан”.

4-ўрин “Рома”.

19991945_0_108_2075_1275_1920x0_80_0_0_cfceb5880de38bfd7e8bf606d1307265

Тадқиқот маркази мутахассислари А Серияда “Интер” чемпионлик унвонини сақлаб қолишига ишонмоқда.  “Наполи” мунтазам кучли тўртликдан жой оляпти. “Милан” яна аввалги мавқеини тиклашга интилмоқда. “Рома” Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда “Ювентус”ни ортда қолдириши айтилмоқда. Туринликлар Криштиану Роналду кетганидан бери “нокаут”га тушиб қолган. Бу клуб ўзини тиклаб олиши учун вақт керак. Тадқиқотчилар бу гал “Аталанта”нинг имкониятларини ҳам Чемпионлар лигаси талабларидан паст баҳоламоқда.

Германия

1-ўрин “Бавария”.

2-ўрин “Вольфсбург”.

3-ўрин “Боруссия Д”.

4-ўрин “Байер”.

pszh-bavarija-0-1_1598221705651921020_1

“Бавария” одатдагидек, чемпионликни ҳеч кимга бермайди. Мюнхенликлар асосий рақобатчилардан ҳар томонлама устун. CIES мутахассислар жорий мавсумда “Вольфсбург” имкониятинига ортиқча баҳо бериб юборгандек кўриняпти. “Бўрилар” кучлилар қаторига киришдаги курашда “Лейпциг”нинг ўрнини эгаллаши кутиляпти. “Боруссия Д” ва “Байер” фавқулодда муаммолар чиқиб қолмаса, Чемпионлар лигасида ўйнаш имконини қўлдан бермайди.

Кейинги мавсумларда бир неча етакчиларини сотиб юборган “Лейпциг” мавсум якунида бешинчи ўрин билан Европа Лигасига йўл оладиганга ўхшаяпти.

Франция

1-ўрин ПСЖ.

2-ўрин “Марсель”.

3-ўрин “Лион”.

4-ўрин “Монако”.

755162613016446

Ўз таркибида замонавий футболнинг аксарият юлдузлари жамлаган ПСЖ катта харажатлари билан бу гал ҳам чемпионликдан қуруқ қолса, уят бўлади. Ўтган йили “Лилль” парижликларни доғда қолдириб, катта шов-шув билан чемпионат олтин медалларини илиб кетганди.

Тадқиқот маркази мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, амалдаги чемпион жорий мавсумни бешинчи ўринда якунлайди.

Чемпионлар лигасининг қолган уч йўлланмаси Франциянинг доимий етакчилари – “Марсель”, “Лион” ва”Монако”га насиб қилиш эҳтимоли катта.

large_34

Мана, футбол соҳасида тадқиқот олиб борадиган CIES Football Observatory тадқиқот маркази тахминлари билан танишдик. Бу тадқиқот натижалари ҳаётга қанчалар мос келишини мавсум охирида билиб оламиз.

Биз эса Элдор Шомуродов ҳурмати юзасидан “Рома”нинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши кутиб қоламиз...

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/09/2021 23:16
Шу тадқиқотчилар.Тўҳтаниёз отанинг калбасаларини есин. Рома 1 ни олади.
Allaqulov Botirjon
25/09/2021 11:07
Inter kuchliroq napoli 2ga davo qilmaydi.4likka Atalanta kiradi