“Рома” футболчиси майдонга шошилмоқда

Жароҳатини даволаш билан банд бўлган "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг тезроқ майдонга қайтишни истаяпти. Англиялик ҳимоячи 21 ноябрь куни “Женоа”га қарши ўтказиладиган учрашувда иштирок этишни мақсад қилган.

Смоллинг бир ой муқаддам “Эмполи” билан бўлган ўйин бошида шикастланган эди ва ҳамон даволанишни давом эттирмоқда.

31 ёшли футболчи жорий мавсумда “Рома” учун олтита учрашув ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Аввалроқ, Рим клуби раҳбарияти Смоллинг кўп жароҳатланаётганини инобатга олиб, уни бошқа клубга сотиб юбормоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар