“Рома” футболчиси Погбанинг ўрнини эгаллайди

Франция терма жамоаси раҳбарияти 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида ноябрь ойида ўтказиладиган учрашувларга чақиртирилган футболчилар рўйхатига ўзгартириш киритди.

Терма жамоага чақирилган “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳат олгани туфайли рўйхатдан чиқарилди. Тажрибали ярим ҳимоячи ўрнини “Рома” вакили Жордан Верету эгаллайди.

Элдор Шомуродовнинг жамоадоши Франция терма жамоасида сентябрь ойида дебют қилган эди. Энди Верету 13 ноябрь куни Қозоғистон ва 16 ноябрда Финляндия билан бўладиган ўйинларга тайёргарлик кўради.

Верету жорий мавсумда А Серияда 12 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.

Италия журналистлари Шомуродовнинг супер ўйинига қандай баҳо берди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!