“Рома” икки футболчини нишонга олди

“Рома” спорт директори Тьяго Пинто икки трансфер бўйича иш бошлади. Жозе Моуриньо талабига кўра бу мутахассис биринчи бўлиб, “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни Римга кўчириб келиши керак.

24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 10 та учрашувда бир жуфт гол урди ва битта голли пас оширди. Мёнхенгладбахликлар ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчини қишда қўйиб юбориш учун 30 миллион евро талаб қиляпти.

Римликлар нишонидаги иккинчи футболчи “Лейпциг” ҳимоячиси Беньямин Хенрикс ҳисобланади.

24 ёшли футболчи ҳимоянинг исталган нуқтасида ишончли ўйнай олиши билан Моуриньо эътиборини тортди. Бундан ташқари Хенрикс майдон марказида ҳам тўп тепишга қодир. Жориий мавсумда олтита учрашув ўтказган футболчининг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!