“Рома” легионери кетади

“Рома”нинг арманистонлик футболчиси Генрих Мхитарян фаолиятига оид қарашларини маълум қилди. 32 ёшли ярим ҳимоячи келажакда Дортмунднинг “Боруссия”сига қайтишни режалаштирмоқда.

- Мен Германиядаги мутасаддилар билан алоқани сақлаб қолганман. Дортмундда ўтказган давримни ҳеч қачон унутмайман. Бу фаолиятимдаги энг зўр онлар эди. Мен “Боруссия”даги мураббийлар ва футболчилар ёрдамида бугунги даражамга чиққанман, Дортмундга қайтишимга аминман.

Фаолиятимни узоқроқ давом эттиришни истайман, лекин бу кўп омилларга боғлиқ. Бу ёшимда жисмоний ҳолатимни назорат қилиш осон эмас. Ақлим на 5-6 йил ўйнашим мумкинлигини айтяпти. Танам ҳам шунга дош беришини хоҳлайман. Яна қанча тўп тепишимни билмайман, шу боис майдондаги ҳар бир сониядан лаззат олишга ҳаракат қиламан, - деди Генрих Мхитарян.

Арманистонлик футболчининг Рим клуби билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Генрих жорий мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушди, рақиблар дарвозасига иккита тўп киритиб, учта голли пас оширди. Шунга қарамай, кейинги пайтда унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!