А Серия 11-турида "Рома" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда миланликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Дастлаб Златан Ибрагимович жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Кейин меҳмонлар дан Франк Кессье ҳисобни яна биттага оширди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Стефан Эл-Шаарави битта гол урди. Аммо бу римликларга дуранг учун камлик қилди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, "Милан" вакили Тео Эрнандес 66-дақиқада четлатилганди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 80-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Рома

  • Стефан Эль-Шаарави 90'

А Серия 11-тур

01/11/2021, 00:45

1
:
2
Тугади

Милан

  • Златан Ибрагимович 26'
  • Франк Кессье 57'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome 51001 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
01/11/2021 01:21
Элдорни тушурмаганни окибати

Минбар

Барча блоглар