“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

“Рома” мухлислари жамоа ўзидан анча кучсиз бўлган “Венеция”дан мағлуб бўлгани учун ижтимоий тармоқлар орқали Жозе Моуриньо ва жамоанинг аксарият ўйинчиларини кескин танқид қилмоқда. Бу италиялик футбол мухлисларига хос хусусият.

Бироқ, “Рома” ишқибозлари жамоанинг иккита голида бевосита иштирок этган Элдор Шомуродов ҳақида илиқ фикрларини билдиришдан тўхтагани йўқ. Римликлар ўзбек ҳужумчисига кўпроқ имкон бериш кераклигини, у мунтазам майдонга тушса ва етарли ўйин вақтига эга бўлса, албатта жамоага катта ёрдам беришини таъкидламоқда.

Шунингдек, кўп мухлислар Жозе Моуриньодан ўйин тактикасини ўзгартириш, ҳужумда фақатгина Тэмми Абрахамга таяниб қолмаслик, ҳимоя чизиғини кучайтириш каби масалаларга эътибор қаратишни сўрамоқда.

Sports.uz портали ўйиндан кейин икки марта “Рома” фанатларининг ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларига бағишланган иккита мақола эълон қилганди. Ўзбекистонлик мухлислардан тушаётган таклифларни инобатга олган ҳолда яна йиғилиб қолган Элдор ҳақидаги изоҳларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1_13

Gianluca Turi:

Мен Шомуродовга кўпроқ ишонч билдириш кераклигини айтгандим-а?! Эл-Узбеко ажойиб футболчи!

David Priego:

Элдор яна бир бора ўз вақти келишини кута олишини исботлади. Шомуродов “Женоа”да ҳам ҳар доим асосий ҳужумчи бўлмаган. Лекин унга имкон беришганида қўлидан келадиган ишни кўрсатиб қўйган. Мана, Моуриньо унга бир неча ўйиндан бери етарли вақт бермаётганига қарамай, “Венеция”га қарши ўйинда ҳам Элдор суперфутбол намойиш қилди.

Michele Memeo:

Шомуродов жорий мавсумда бешга голли пас берди. Бу майдонда атиги 578 дақиқа ўйнагандаги ҳолат.

Andrea Piazza (Michele Memeo фикрига жавобан):

Агар Абрахам ва Эл-Шаарави Элдор яратиб берган қулай вазиятларни кўкка совурмаганда, ўзбек футболчисида голли паслар сони еттитага етарди.

Simon Mendoza:

Менимча, Шомуродов бу учрашувдан кейин бошланғич таркибдаги жойини мустаҳкамлаб олса кепак. Ёлғиз у майдонда футбол намойиш қила олди. Қолганларнинг бари шартманда бўлди.

Stefano Vona:

Бир ўйинчи –Шомуродовдан ташқари бутун жамоа расво ўйнади. Элдор мавсумдаги энг зўр ўйинини кўрсатди. Қолганларнинг қўлидан ҳеч нарса келмади.

Eros Tombesi:

Менга Шомуродовнинг қанотларда зўр ўйнагани ҳақиқий сюрприз бўлди. Ўзбек легионери бу позицияларда жуда хавфли ўйнар оларкан. Бунгача мен уни фақатгина марказий ҳужумчи, деб билардим. Жуда ёқимли янгиликни кашф қилдим.

Rosetta Di Salvo (Eros Tombesi фикрига жавобан):

Ҳа, ҳақиқатан Шомуроловнинг ўйини кўпчиликка яхши сюрприз бўлди. Мен бу футболчи ҳам захирада ҳам кўринмай қолди, деб ўйлай бошлагандим. У бир ҳаракат билан юқори даражали ўйинчи эканини кўрсатиб қўйди.

dd0b54a0ba37c6c11be693a8a3ff1412-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

“Рома” Италия чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 21 ноябрь куни Генуяда “Женоа”га қарши ўтказади. Мухлислар бу  тўқнашувга алоҳида эътибор қаратмоқда. Биринчидан, Элдор Шомуродов ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Генуя шаҳрига қайтади. Иккинчидан, “Женоа”ни бўлажак беллашувга украиналик футбол юлдузи Андрей Шевченко тайёрлайди.

“Рома” фанатлари: Аслида Шомуродов Абрахамдан анча кучли!

Қаҳрамонлик кўрсатган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланмоқда?

Шомуродов гол урган ўйиндан кейин Моуриньо нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
08/11/2021 21:32
Агарда Элдорга Маурино Абраҳамга берган имкониятни берганда ҳозир рома кучли 3 ликда бўларди. Жозе Маур ўз тактикасидан воз кечиб, ҳеч бўлмаса 4-4-2 ёки 4-3-3 га таваккалига ўйнаганда ҳам натижаси ҳозиргидан яҳшироқ бўларди.
Элдор Женоага қарши ўйинда собиқ жамоасига гол урса ҳам рози эдик. Омад Элдор.
&
Muhammad Ali 07
08/11/2021 20:03
Zor gap yōq sports uz kōp yangiliklar bōyicha oldindasilar