“Рома”: Рақиб – Шомуродов тиз чўктирган жамоа!

Бугун Италия чемпионатининг 10-турида “Рома” жамоаси сафар учрашувида “Кальяри” меҳмони бўлади.

Кейинги пайтдаги муваффақиятсизликлардан кейин Жозе Моуриньо жамоаси олдида фақатгина ғалаба қозониш вазифаси турибди.

Sports.uz портали эътиборингизга ушбу учрашув олдидан қизиқарли фактларни ҳавола этади. Демак бошладик.

93-жанг

“Рома” ва “Кальяри” шу кунга қадар ўзаро 92 маротаба тўқнаш келган. Катта устунлик пойтахтликлар томонида. Римликлар 39 та ғалаба, 29 та дуранг ва 24 та мағлубият қайд этган.

19991945_0_108_2075_1275_1920x0_80_0_0_cfceb5880de38bfd7e8bf606d1307265

Соғинилган ғалаба

Агар бўлажак баҳсда римликларнинг қўли баланд келса, “Рома”нинг сафардаги ғалабасиз серияси икки ойда барҳам топади. Бунгача, Моуриньо шогирдлари 29 август куни “Салернитана” майдонида 4:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан сўнг, “бўрилар” “Верона”, “Лацио” ва “Ювенту”дан  “калтак” еб қайтди.

Римликлар  Тоттини унутгани йўқ

“Рома”нинг афсонавий ҳужумчиси Франческо Тотти “Кальяри”га қарши энг кўп учрашувда қатнашган футболчи ҳисобланади. У мазкур жамоага қарши 28 та ўйин ўтказган. Кейинги ўриндаги Сердио Сантарини 23, Даниэле де Росси 22 маротаба “Кальяри”га қарши саф тортган.

Унутилмас мураббий

“Рома” мураббийлари орасида “Кальяри” қарши энг кўп ўйин ўтказган Нильс Лидхольм ҳисобланади. “Барон” лақабли мураббий ҳисобида 15 та ўйин бо. Кейинги ўринларни Эленио Эррера (14 та ўйин) ва Лучано Спаллетти (10 та ўйин) эгаллаб турибди.

Ғалаба сирини топган мураббий

Нильс Лидхольм “Кальяри”ни тиз чўктириш сирини торган мураббий ҳам ҳисобланади. Унинг қўл остида “бўрилар” тўққизта ғалаба, бешта дуранг қайд этган ва атиги бир марта имкониятни бой берган.

Моуриньога ҳали анча бор

“Рома”нинг ҳозирги мураббийи Жозе Моуриньо “Кальяри”га қарши беллашувларда эътиборга молик натижа қайд этиши учун анча вақт керак бўлади. Умуман олганда, португалиялик мутахассис бош мураббий сифатида “Кальяри” билан тўрт бор тўқнаш келган. Моуриньо “Интер”ни бошқарган даврда миланликлар “Кальяри” билан тўрт бор ўйнаб, иккита ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган.

Тотти - тўпурар

“Рома” ва “Кальяри” учрашувлари тўпурари шубҳасиз Франческо Тотти ҳисобланади. Моҳир ҳужумчи ўзаро баҳсларда 14 марта ўз номига гол ёздириб қўйган.

Маттиа Дестро эсингиздами?

56e2b90030791669e22d91aa7cbda1f4_1

Элдор Шомуродов “Женоа”да ўйнаган даврда унинг ҳужумдаги шериги Маттиа Дестро эди.  Айнан мана шу футболчи “Рома” ва “Кальяри” қарама-қаршилигида ўз номини тарихга муҳрлаган. Чунки у “Кальяри”га бир ўйинда учта гол урган “Рома”нинг ягона вакилидир. Бу хет-трик 2014 йилги чемпионатда юз берган.

“Кальяри” Шомуродов гол урган охирги жамоа

Яна ортга қараймиз. Элдор Шомуродов “Рома” учун ҳали А Серияда гол ургани йўқ. “Женоа”да эса ўтган мавсумда саккиз марта тўп киритган эди. Ўзбек ҳужумчиси Италия чемпионатидаги охирги голини ўтган мавсумнинг сўнгги турида айнан “Кальяри” майдонида мезбонлар дарвозасига киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди.

1f0e3dad99908345f7439f8ffabdffc4_20210523003259_60a9788bc1ec6

“Кальяри” – “Рома” учрашуви Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Моуриньо: Озгина сабр қилинг, “Рома” юлдузлар жамоасига айланади!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар