“Рома” унга 4 миллион евролик маош ваъда қиляпти

“Рома” жамоа сардори ва етакчиси Лоренцо Пеллегрини билан янги шартнома тузишга ҳаракат қилмоқда.

Римликлар тажрибали ярим ҳимоячи билан тез орада янги учрашув ташкиллаштиради. Клуб хўжайинлари Пеллегринига 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома ва йилига 4 миллион евро маош таклиф қилмоқчи.

Шунингдек, футболчининг шартномасини 30 миллион евро миқдоридаги бадал пули белгиланган банд олиб ташланади.

Жорий мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда олтита учрашув ўтказиб, бешта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!