"Рома" ярим ҳимоячиси "Интер" билан шартнома имзолади

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттиради. Клуб расмий сайтининг тарқатган хабарига кўра, “россонерилар” раҳбарияти бельгия футболчи билан 2022 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзо чекишди.

Аввалроқ Найнгголаннинг трансфери “Интер” 29 млн еврога тушиши айтилган эди. Ўтган мавсум у Италиия чемпионатида 31 ўйинда 4 гол ва 9 голли узатмага муаллифлик қилган.

Найнгголан “Рома” шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Унинг римликлар билан тузган келишуви 2021 йил ёзига қадар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!