“Рома” юлдузи Россиядан чорлов бўлаётганини тан олди

“Рома” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Россия премьер-лигасидан таклиф бўлаётганига муносабат билдирди. Маълумотларга қараганда, “Спартак”, “Зенит” ва ЦСКА арманистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўляпти.

- Бу борада турли гап-сўзлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозир Россия чемпионатига бора олмайман, чунки “Рома”да ўйнаяпман ва бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди, - деди Мхитарян.

32 ёшли футболчи аввал тўрт йил давомида Украинанинг “Металлург” ва “Шахтёр” каби жамоаларида тўп тепган. Кейинчалик, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” каби нуфузли жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!