“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо тўққиз футболчидан воз кечди

Жозе Моуриньо “Рома”нинг жанговарлигини ошириш мақсадида таркибни қайта шакллантирадиган бўлди. Аслида португалиялик мураббий Римга келганида футболчиларни икки гуруҳга ажратиб чиққан эди.

Унга кўра, Моуриньо қайси футболчилар билан ишлаши ва кимлар унга керак эмаслиги аниқ кўрсатилган. Хусусан, жаҳон чемпиони Педро ва аргентиналик юлдуз Хавьер Пасторе, англиялик  Стивен Нзонзи каби машҳур ўйинчилар ҳам ўзига янги бошпана қидиришга мажбур бўлди.

Энди Жозе Моуриньо ўзи жамоада қолдирган бир гуруҳ футболчилардан ҳам воз кечишга қарор қилган. Улар қарийб ярим мавсум давомида қайсар мураббийнинг ишончини қозона олмади.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайтининг хабар беришича, Жозе Моуриньо январда албаниялик Мараш Кумбулла, испаниялик Борха Майораль ва Гонсало Вильяр, асосий таркибдаги жойини бой берган италиялик Риккардо Калафьори, Давиде Сантон, Алессио Риккарди, аргентиналик Федерико Фацио, гвинеялик Амаду Диавара ҳамда америкалик Брайан Рейнольдсдан қутилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, жамоанинг тажрибали ўйинчиларидан Геноих Мхитарян ва кўп жароҳат олаётган Крис Смоллинг ҳам Римни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

1749789744_79_0_1783_1278_1280x0_80_0_0_4300545add3f433b3af99425bae438a9

Моуриньо “Хоффенхайм” футболчисини кутяпти

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибни янгилашга қарор қилган. Айни пайтда Рим клуби мутасаддилари Бундеслиганинг бир неча футболчиларини кузатмоқда. Улар орасидан “Хоффенхайм” ярим ҳимоячиси Флориан Грилличнинг ўйини римликларга маъқул келмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, ҳимоявий ўйинда ишончли ҳаракат қила оладиган Гриллич қишки трансферлар вақтида Италияга келиши кутилмоқда. Ўйинчининг ўзи ҳам Бундеслигани тарк этишга қарши эмас ва шу боис Флориан жамоа билан мавсум охирида якунланадиган шартномани янгилашдан бош тортди.

Жорий мавсумда Фдориан Гриллич Германия чемпионатида саккизта учрашувда иштирок этди.

large_43

Верету:Моуриньо ҳақ, “Рома”ни кучайтирмасак бўлмайди!

 “Рома”дан Франция терма жамоасига чақиртирилган ярим ҳимоячи Жордан Верету Рим клуби ҳақидаги фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Бу футболчини терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам жароҳат олган Поль Погба ўрнига таклиф қилган эди.

- Ҳозир “Рома”да пасайиш жараёни давом этмоқда. Мавзумни зўр бошладик ва кўпчилик, ишларимиз юришиб кетди, деб ўйлай бошлади. Мақсадимиз ўзгармайди ва Чемпионлар лигаси учун курашни давом эттирамиз.

Ўзимга келсак, Италияда тактик жиҳатдан ва жисмонан кучайдим. Турли мураббийлардан катта тажриба олдим ва хатоларни тузатишни ўргандим.  

Ҳозир А Серия мураккаблашиб кетди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишга қодир 8-9 та жамоа бор. Кичик клублар грандлардан очко тортиб оляпти. Венецияда шундай бўлди. Бунга қарамай, биз юқори савияда ўйнай олишимизни намойиш қилганмиз. “Наполи”ни айнан биз  тўхтатиб қолдик.

Моуриньо “Рома”га нима берди? Жозе туғма ғолиб. Бу лойиҳани амалга ошириш учун айнан у керак. У қаттиққўл ва футболчилардан 200 фоиз куч сарфлашни талаб қилади. “Рома” катта лойиа. Уни амалга ошириш учун вақт керак. Бундан ташқари, зўр жамоалар қаторига қўшилиш учун жамоани мунтазам янги ижрочилар билан кучайтириб бориш лозим, - деди Жордан Верету.

i_25

Моуриньо энг кучли беш мураббийдан бири

“Рома”нинг машҳур футболчиларидан Даниэле де Росси жамоани бошқараётган Жозе Моуриньонинг имкониятларига юқори баҳо берди.

- Моуриньо – ҳозир ҳам дунёнинг энг кучли беш мураббийидан бири. Уни бездириб қўйманг ва ҳаммаси яхши бўлади.  У жамоани инқироздан қутқара олади, - деди Даниэле де Росси.

Де Росси Европадаги бутун фаолиятини “Рома”да ўтказган 1992-2019 йиллар давомида жами 459 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 43 маротаба ишғол қилган. Кейинчалик Аргентинага кўчиб ўтиб, “Бока Хуниорс”да тўп тепди. Бу футболчи елублар миқёсида Италия ва Аргентина чемпион бўлган.

Машҳур ярим ҳимояси Италия терма жамоаси сафида 117  марта майдонга тушиб, 21та гол муаллифи бўлган. 2006 йили терма жамоа билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

деросси

Шомуродов бир кўрсаткич бўйича “Рома”да етакчи ёхуд Моуриньо қандай хатога йўл қўйди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Шомуродов ва унинг мухлислари хурсанд бўладиган хабар!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар