“Рома”да коронавирус тарқалди

“Рома” жамоасида коронавирус инфекцияси аниқланган иккита ҳолат аниқланди, - деб хабар бермоқда Football Italia нашри.

Манбанинг маълум қилишича, коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган тестлар асосий таркибнинг икки футболчиси вирус юқтирганини ошкор қилди. Маълумотларга қараганда, икки ярим ҳимоячи Брайан Кристанте ва Гонсало Вильяр касалланганини аниқланган.

Энди “Рома” футболчилари яна бир бор такрорий текширувдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” 21 ноябрь куни А Сериянинг 13-тур доирасида Генуяда “Женоа”га қарши ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар