"Рома"нинг "Женоа"га қарши ўйинини қайси телеканал намойиш этади?

Бугун Италия чемпионати 13-туридан ўрин олган "Женоа" - "Рома" баҳси бўлиб ўтади. Элдор Шомуродов бугун собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан тунда 00:45да бошланади. Ўйинни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

"Рома" айни пайтда 12 турда 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Женоа" эса шунча ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда 17-поғонани банд этган. Элдор Шомуродов 10 учрашувда битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!