Romatube.it: Шомуродов кўп югуради ва жисмоний тайёргарлиги яхши эканлиги боис жамоадошларига ёрдам беришга ҳаракат қилади

"Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Римда "Заря"ни қабул қилди. Унда Жозе Моуриньо шогирдлари Украина жамоасини 4:0 ҳисобида таслим этди.

Учрашувга голларга Карлес Перес (15), Дзаньоло (33), ва Абрахам (46, 75) муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 70-дақиқада иккинчи гол муаллифи Дзаньоло ўрнига захирадан майдонга тушди.

Romatube.it учрашувда ҳаракат қилган футболчиларнинг ҳаракатлари борасида фикр билдираркан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ҳақида қуйидагиларни ёзди: "70-дақиқадан Элдор Шомуродов майдонда ҳаракат қила бошлади. У кўп югуради ва жисмоний тайёргарлиги яхши эканлиги боис жамоадошларига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Шомуродов гол уриши мумкин эди. Аммо... Элдор кейинги ўйинларда мақсадига эришишига ишончимиз комил".

Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? - Футболчиларга қўйилган баллар (Фото)

Жозе Моуриньо жамоасида қандай футболчилар ва инсонлар борлиги ҳақида гапирди

FFEkBMRXwAMF-ah

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!