Роналду - "Янг Бойз" 0:2!

Чемпионлар лигаси дастлабки туридан ўрин олган баҳсни "Манчестер Юнайтед" сафарда ўтказди ва 1:2 ҳисобида "Янг Бойз"га мағлуб бўлди.

Швейцария клуби ўз тарихида иккинчи бор гуруҳ босқичига чиқди ва иккинчи ғалабасини тантана қилди. "Янг Бойз" Чемпионлар лигасидаги дастлабки ғалабасини 2018/19 йилги мавсумда "Ювентус" устидан қўлга киритганди.

Эътиборли томони шундаки, МЮ сафида мағлуб бўлган Криштиану Роналду ўшанда "кекса сеньора" сафида ҳаракат қиларди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!