Роналду: "Бу совринни қўлга киритиш мен учун шараф"

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Дубайда бўлиб ўтган "Globe Soccer Awards" маросимида барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси, дея эътироф этилди. Унинг ўзи бу соврин ҳақида фикр билдирди: 

"Ҳар доим гўзал бўлган Дубай меҳрибон одамлари ва ажойиб меъморчилик намуналари билан машҳур. Жаҳон миқёсидаги шундай нуфузли тадбирда эътироф этилаётганимдан фахрланаман. 

"Globe Soccer Awards" аллақачон энг муҳим спорт тадбирларидан бирига айланган. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари учун бу совринни қўлга киритиш - шараф", - деди Роналду. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!