Роналду ҳамма режани чиппакка чиқарди

“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Пол Мерсон “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти норвегиялик бош мураббий Уле-Гуннер Сульшерни истеъфога чиқаришида Криштиану Роналдунинг айби борлигини иддао қилмоқда.

- Сульшернинг аниқ режаси бор эди. Айнан шу режа асосида жамоа ўтган мавсумда иккинчи ўринни эгаллади.

Сульшер узоқ вақт мобайнида Жейдон Санчонинг трансферига эришишга ҳаракат қилди. Эдинсон Каванини ҳам яна бир йилга олиб қолди. Кейин унга Роналдуни рўбарў қилишди ва аниқ режа чиппакка чиқди. Бундан “Манчестер Юнайтед” зўр бўлиб қолгани йўқ, - деди Пол Мерсон.

Криштиану Роналду мавсум олдидан “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Гарчи Пол Мерсон уни танқид қилаётган бўлса-да, португалиялик юлдуз премьер-лигада тўққизта учрашувда тўртта гол урди. Чемпионлар лигасида эса манчестерликлар учун бешта баҳсда олтита тўп киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)