Роналду инстаграмда 300 млн обуначи тўплаган сайёрамиздаги илк инсон бўлди

Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду инстаграмда дунёнинг энг машҳур инсонига айланди.

Гап шундаки, 36 ёшли футболчининг ушбу ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилар сони 300 миллионга етди. Роналду бу натижага эришган илк инсонга айланди.

Бу борада криштианудан кейинги ўринларни актёр Дуэйн «Скала» Жонсон (246 млн), америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (244 млн) ва модель Кайли Женнер (241 млн) эгаллаб турибди.

Криштиану Роналду фаолияти давомида 5 марта “Олтин тўп”га сазовор бўлган. Бу борада у фақатгина Лионель Мессидан ортда қолмоқда холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар