Роналду келгач

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтгач, клубнинг акциялари бирданига сезиларли даражада кўтарилиб кетди.

The Sun тарқатган хабарга қараганда, португалиялик юлдузнинг “Олд Траффорд”га қайтиши "қизил иблислар"нинг активларини 550 миллион фунтга оширган.

Роналдунинг трансферига қадар МЮнинг нархи 1,91 миллиард фунт бўлган бўлса, у келгач нархлар 2,46 миллиард фунтга етди.

Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтгач жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар