Роналду курашаётган паллада Месси майдонда уялмай юрибди!

Нидерландия терма жамоаси собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Варт ПСЖ юлдузи Лионель Мессини танқид қилди.

- Лионель Месси ғазабимни қўзитяпти. Бу ирода масаласи. Сен ёки футбол ўйнашни истайсан, ёки йўқ. Мессига талабга катта. Агар у гол урмаса, ассист қилмаса, демак ёмон ўйнаган ҳисобланади.

Масалан, Криштиану Роналдуни олайлик. Бу иккиси бошқа-бошқа типдаги футболчи бўлсада, уларни солиштирамиз. Роналду доим курашади ва жамоасини янги босқичга кўтаришга тиришади. Месси бу паллада майдонда юрган бўлади. “Сен уялмайсанми?”, - дегим келади.

Мессидан хафа бўлиб кетаман. Бу Куман давридан бери давом этяпти. Машғулотлардан бош тортиш, Месси даражасидаги футболчига ярашмайди. Чунки бунақа футболчи бошқа туғилмайди, - деди Рафаэль ван дер Варт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farrukh Ergashev
25/11/2021 17:32
Butun Dunyo Tan olishi keram bu ikki maxoratli futbolchi orasida haqiqiy qirol kim ekanini . Ronaldu qaysi jamoaga o'tsa ham qo'rqamay o'z maqsadidan qaytmayapti va yuqori natijani qayt etyapti . Messi esa faqatgina Barcelonada yulduz bo'ldi va bu yulduzlikni unga faqatgina Barcelonadagilarni yordami bilan erishdi .
Rais Buva
26/11/2021 00:30
Messi messi qilgan barselona .
Messi agar zur bulganda CR7 dek borgan joyini gullatardi.
Mana kurdik messini axvolini.

Минбар

Барча блоглар