Роналду Манчестерга учиб келди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга учиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

36 ёшли португалиялик форвард пайшанба куни кечаси Манчестерга етиб келган. Криштиануни аэропортда "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси Даррен Флетчер кутиб олди. Флетчер ҳозирда МЮнинг директори ҳисобланади. 

Маълумот учун, Роналду Португалия терма жамоасининг Қатарга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. КриРо 11 сентябрь куни "Ньюкасл"га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар