Роналду масаласи қачон ҳал бўлади?

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Турин клуби вице-президенти Павел Недвед португалиялик ҳужумчининг кетиши ҳақидаги хабарларга мунобасат билдирди.

- Роналдунинг яқинларидан ҳеч бири футболчи Туриндан кетмоқчилигини айтгани йўқ. Шахсан мен уни “Ювентус”да кутяпман. Ҳозир Криштиану таътилди ва 25 июль куни клубга келади, - деди Недвед.

Бошқа маълумотларга қараганда, футболчининг агенти Жорже Мендеш клубнинг янги спорт директори Федерико Керубини билан учрашиб, мижозининг келажагини муҳокама қилишга тайёргарлик кўряпти.

Роналдунинг “Ювентус” билан шартномаси келаси йили ёзда якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)