Роналду Мессининг зўрлигини тан олди

Британиялик машҳур журналист Пирс Морган “Манчестер Юнайтед”га қайтган Криштиану Роналду билан уюштирилган суҳбат маълумотларини ошкор қилди.

- Мен “Роналдудан ўзинг қачондир унга қарши ўйнаган энг буюк футболчи ким?”, деб сўрадим. Бу суҳбатимиз Туринда, Роналдуга ёқадиган ресторанлардан бирининг террасасида бўлди.

Жавоб бериш вақти келганида Криштиану “Месси” деди. Мен ўзининг асосий рақобатчисини айтганидан кейин ҳайратланиб, яна қайта сўрадим. Роналду жавобни тасдиқлаб, “у менга қарши ўйнаганларнинг энг яхшиси”, деди.  

Кейин Роналду менга саволни нотўғри қўйганимни айтди: “Сен энг зўр футболчи ким?”, деб сўрашинг керак эди!

Мен жавобни биламан, дея гап отдим. Роналду кулиб қўйди ва шу орқали ўзини дунёнинг энг яхши футболчиси эканини тасдиқлади, - деб ёзади Пирс Морган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар