Роналду МЮда кимни мураббий сифатида кўришни хоҳлаётгани маълум. Бу Зидан эмас

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшернинг истеъфосидан сўнг янги бош мураббий қидирмоқда. 

"Sky Sports" журналисти Роб Дорсетнинг ёзишича, Криштиану Роналду "қизил иблислар"ни Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бошқаришини истаяпти. 

Аввалроқ, "Юнайтед" мураббийи бўлиш учун номзодлар қаторида Маурицио Почеттино, Зинедин Зидан, Эрик Тен Хаг, Брендон Рожерс, Юлен Лопетеги ва Лоран Блан каби мутахассислар тилга олинаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассиснинг "қизил фурия" билан амалдаги шартномаси 2022 йил декабрь ойида якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!