Роналду қўйлардан қўрқиб, 7 миллион евролик кошонадан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду оиласи билан Англияга кўчиб келганидан кейин баҳоиси 7 миллион евро бўлган кошонага жойлашган эди. Бироқ, унинг уйи жойлашган ҳудудда қўй подалари боқилар экан.

Криштиану Роналду кечаси қўйларнинг овозидан безовта бўлиб, яхши ухлай олмаганидан шикоят қилди. Шунингдек, португалиялик юлдуз уйнинг хавфсизлик тизимидан хавотирда эканини ҳам маълум қилди.

Шундан сўнг, футболчи оиласи билан Чеширдаги бошқа уйга кўчиб ўтди. Бу уй аввалгисидан икки баробар арзон бўлса-да, унинг ҳудудида бассейн, кичик кинотеатр ва тўртта машинага жой бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)