Роналду Рангникка қарши. У кутган мураббий тайинланмаса МЮдан аниқ кетади

“Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналдунинг клубдаги фаолияти унга қайси мутахассис бош мураббий этиб тайинланишига боғлиқ.

Португалиялик футболчи агар жамоа унга маъқул келмайдиган мураббийга топширилса, ёзда бошқа жамоага ўтиб кетишини таъкидламоқда.

Шунингдек, Роналду “Манчестер Юнайтед”ни вақтинчалик бошқараётган германиялик мутахассис Ральф Рангникнинг кейинчалик бош мураббийликка тасдиқланишига ҳам қарши чиқмоқда.

Клуб хўжайинлари ҳали янги бош мураббий борасида якуний қарорга келгани йўқ.

Роналду жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 16 та учрашувда қатнашиб, саккизта голи ва учта ассист муаллифи бўлди. Унинг ҳисобида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги бешта ўйинда киритилган олтита тўп ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×