Роналду Сульшер билан учрашди (фото)
"Манчестер Юнайтед"нинг янги ҳужумчиси Криштиану Роналду "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан учрашди ва жамоавий машғулотларга қўшилди.
 
Роналду ёзги трансфер вақтида "Ювентус"дан Манчестер клубига келиб қўшилганди. Футболчи манкунианликлар билан 2+1 кўринишида шартнома имзолади.
 
 
 
36 ёшли Криштиану 2003-2009 йиллари МЮ шарафини ҳимоя қилган. КриРо жами 292та ўйинда майдонга тушиб, 118та гол урган. Футболчи 3 сентябрь куни Манчестерга учиб келиб карантинга олинган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар