Роналду туфайли МЮ юлдузи жамоада қолишга қарор қилди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоа билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Франциялик футболчи Манчестердан кетишга қарор қилаётган эди. Бироқ энди унинг режаси ўзгарди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар тарқатмоқда. Погба жамоа сафига яқиндагина келиб қўшилган Роналду сабабли клубда қолмоқчи.

28 ёшли хавбек "қизил иблислар" таркиби кучайганлигини сезмоқда ва бу соврин ютиш учун яхши имконият, деб ҳисоблаяпти. Погба ва МЮ ўртасидаги музокаралар яқин кунларда бошланиши кутилмоқда. Аввалроқ, у "Реал" ёки собиқ клуби "Ювентус" сафига кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилаётганди.

Поль жорий мавсум манкунияликлар таркибида 4 ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар