Роналду ва Мессининг инстаграмдаги саҳифасига реклама жойлаштириш қанча туради?

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг инстаграм саҳифасида битта реклама эълонини жойлаштириш нархи 1,6 миллион долларни ташкил қилади.

ВВС хабарига кўра, португалиялик футболчи ушбу кўрсаткич бўйича биринчи марта етакчига айланди. У актёр Дуэйн Жонсон (1,52 миллион доллар) ва хонанда Ариана Грандени (1,51 миллион доллар) ортда қолдирди.

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ушбу рўйхатда еттинчи ўринда бормоқда. 34 ёшли футболчи ҳар бир пости учун 1,1 миллион доллар олади.

Роналду инстаграмда биринчи бўлиб 300 миллион обуначи тўплаган сайёрамиздаги илк инсонга айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!